
Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамов Олий Лига-2015 қуръасига бағишланган тадбир вақтида мусобақа ташкилотчиси – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов билан келишолмай қолди, деб хабар бермоқда “Kun.uz”.
“Stadion.uz” хабарига кўра, ташкилот вакили Валерий Лёткин қуръа олдидан мусобақанинг ўтказилиш тартибини тушунтираётганида, Абрамов айнан ўтган йилги тартибга қарши эканлигини, ундан аввалги йилдаги эски тартибга қайтиш кераклигини айтган.
Бу орада гапга ЎзПФЛ раҳбари Фарҳод Магаметов қўшилиб, янги тартибга ўтиш олдидан ўтган йили барча клубларнинг розилиги олинганини эслатиб ўтган. “Мен у вақтда йўқ эдим”, – деб туриб олган (Абрамов 2014 йил ёзида “Локомотив”да иш бошлаган).
“Магаметов бундан муаммо ясамаслик лозимлигини уқтирса, Абрамов ўз фикрини айтаётгани ва бунга ҳаққи борлиги таъкидлашдан тўхтамади. Гапнинг орасида Абрамов Магаметовга: “Мен сизга гапирганим йўқ, ўзингиз гапга аралашиб, муаммо кўтаряпсиз”, – деди”, – дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2014 йилги мавсумга қадар Олий Лига баҳслари “кўзгули” тартибда ўтарди – унда 1-турда дуч келган жамоалар мусобақанинг охирида ўзаро тўқнаш келади. 2014 йили эса янги тартиб жорий этилди ва унда 1-турда тўқнаш келган жамоалар иккинчи давра бошида ҳам ўзаро майдонга тушишлари керак.
Қайд этишларича, 17 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган тадбирда Абрамовнинг эътирозидан сўнг, тадбирда иштирок этаётган Олий Лиганинг 16 вакили ўртасида сўров ўтказилган ва унда 11 жамоа вакили 2014 йилги, янги тартиб кучда қолиши учун овоз берган.
фото: Kun «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар