Бугун Қаршида "Марказий" стадионда "Насаф" ва "Ал-Файсали" жамоалари ОЧЛ плей-офф ўйинида майдонга тушишади. Учрашувдан аввал "Ал-Файсали бош мураббийи Небойса Йойович журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Биз Қаршига Иорданиядаги минглаб мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида ташриф буюрдик.
Бироз қийинчиликлар билан Қаршига ҳам етиб келдик, биз бугун имкон даражасида яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва иорданиялик футбол ишқибозлари учун ўйнаймиз.
Юсуф Равшдеҳ: -Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, ишқибозларимиз учун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Халил Баниатияҳ: -Биз бугун Иордания учун ўйнаймиз. Бизни Қаршида муносиб кутиб олишди, бизга кўрсатган катта ҳурмат ва эҳтиромлари учун “Насаф” клуби расмийларига, жамоадошларим номидан ташаккур билдираман.
Небойса Йойович:-Афсуски таркибимизда йўқотишлар ҳам бор. 24 январ куни “Ал Ярмук” билан бўлган учрашувда 9-рақамдаги ўйинчимиз Ахмад Ҳаёл Иброҳим жароҳат олган. Бу футболчимиз хизматидан бугун фойдалана олмаймиз. Биз бугун ҳар қандай ўйин жараёнига тайёр ҳолда майдонга тушамиз. Ҳаммаси эътиборга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди