17:00 / 30.01.2018
5 370

Сингапур нашри: «Ўзбекистоннинг голидан кейин бутун Ханой шаҳри жимжит бўлиб қолди»

Сингапур нашри: «Ўзбекистоннинг голидан кейин бутун Ханой шаҳри жимжит бўлиб қолди»
Сингапурнинг энг оммабоп нашрлардан бири бўлган, 352 минг нусхада чоп этиладиган «The Straits Times» газетаси Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси ҳақида мақола эълон қилди.

Мақолада шундай дейилади: «Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги U-23 Осиё чемпионати финалини Вьетнамнинг 90 миллионлик аҳолиси бир тану бир жон бўлиб биргаликда биргаликда томоша қилишди. Ханой шаҳри кўчалари гўёки қизил денгизга ўхшар эди».

«Вьетнам бутун ўйин давомида кучли рақибга қарши муносиб ҳаракат қилди. Айниқса, экстра-таймлар якунига етиб, пенальтилар серияси яқинлашгани сари вьетнамлик мухлисларда умид учқунлари пайдо бўлаётганди.

Учрашувни биргаликда томоша қилаётган мухлислар ўртасида ажойиб кайфият, ажойиб муҳит ҳукмрон эди. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги дақиқада гол урганидан кейин бутун Ханой шаҳри жим-жит бўлиб қолди. Гўёки ҳамма нарса тўхтаб қолгандек эди... » — дейилади мақолада.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сингапур нашри: «Ўзбекистоннинг голидан кейин бутун Ханой шаҳри жимжит бўлиб қолди»