Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган “Indian Open” халқаро турнирида дунёнинг 22 давлатдан келган боксчилар ўнта вазн тоифасида ғолиблик учун баҳслашди.
Эътиборлиси шундаки, Куба, Қозоғизтон, Ҳиндистон ва Филиппин каби бокс спорт тури ривожланган мамлакатлардан келган боксчилар билан бирга мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муносиб иштирок этмоқда.
Бугун, нуфузли турнирнинг ярим финал жангларида Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар боксчиси финал йўланмасини қўлга киритди.
Ярим финалнинг 52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Худойназар Файзов филиппинлик Марвин Табамога қарши баҳслашди. Барчамизга маълумки Филиппинда мазкур спорт тури жадал ривожланган бўлиб, ушбу мамлакатдан бир қатор кучли боксчилар етишиб чиққан. Худойназар ва Марвин ўртасидаги жанг кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Унда ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмасликларини истеъдодли боксчимиз исботлаб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ярим финалнинг 56 килограмм вазнида беллашган Абдулҳай Шораҳматов ҳиндистонлик Эташ Ханга қарши ўтган баҳсда зафар қучган бўлса, 64 килограммда Иқболжон Холдоров ҳам мезбон боксчиси Диражни додини берди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Бобо-Усмон Ботуров ва Синг Неги (Ҳиндистон), Исроил Мадримов ва Мандип Жангра (Ҳиндистон), Санжар Турсунов ва Сумит Сангван (Ҳиндистон) ўртасидаги рақобатларда ҳамюртларимиз ғалаба қозонди.
Аввал, Бокс бўйича “Uzbek tigers” жамоаси WSB сериясига кирувчи мусобақада гуруҳ босқичида 9-10 февраль кунлари сафарда, 27 февраль куни эса Термиз шаҳрида кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишлари ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу жанглар олдидан вазни +91 кг бўлган Баҳодир Жалолов кубалик Тойрак Ортегага қарши “Indian Open” халқаро турнирида баҳслашди. Баҳодир учун мазкур беллашув WSB мусобақаси олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Беллашувда Баҳодирнинг кучли зарбаларига дош бера олмаган Тойрак мағлубиятга учради.
Шу тариқа, “Indian Open” халқаро турнирида эртага ўтказиладиган ўнта финал жангларининг еттитасида ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас