Суперлигага 3 февраль куни қуръа ташланади

Суперлигага 3 февраль куни қуръа ташланади
Хабарингиз бор бошланажак янги мавсумдан эътиборан Ўзбекистонда 12 та клуб иштирокида Суперлига баҳслари ўтказилади.

ПФЛ расмий сайтининг маълум қилишича жорий йилнинг 3 февраль куни пойтахтимиздаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида Суперлига баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу маросим соат 15:00 да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, янги мавсумда Суперлигада иштирокчилари аввал бошида айтилганидек 12 талигича қолади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар