"Манчестер Юнайтед" сафидаги ўйинлари билан дунёга танилган Андрей Канчельскис бир неча кун олдин Тошкентга ташриф буюрди.
У авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган футболчиларнинг оиласига ёрдам берувчи хайрия жамғармаси аъзоси сифатида пойтахтимизга келгани айтилмоқда.
"Пахтакор" матбуот хизмати Андрей Антанасовичнинг Тошкентга ташрифидан мақсадлари билан қизиқди.
- Бизда авиаҳалокатда ҳаёт билан видолашган футболчилар оилаларига кўмак берувчи лойиҳа бор. Унинг вакили сифатида бу ерга келдим. Тошкентга охирги марта Собиқ Иттифоқ даврида "Пахтакор"га қарши ўйнаганимизда келгандик. Мен яна спорт тиббиёти жиҳозлари билан шуғулланувчи «Zepter» компанияси юзи ҳисобланаман. Жароҳатдан кейин тикланишга ёрдам берувчи жиҳозни таништириш учун ҳам келдим.
Жаҳон футболи авиаҳалокатдан жабр кўрган ўндан ортиқ клубларни хотирлаб келади. Ишимизни Тошкентдан бошлашни хоҳлаймиз. 1979 йилги фожиада "Пахтакор"нинг 17 нафар аъзоси ҳалок бўлганини биламиз. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан музокара ўтказдик.
Бир вақтнинг ўзида «Манчестер Юнайтед» ва «Торино» клублари билан суҳбатга киришганмиз. Футбол учрашувлари ташкил этишни режалаштиряпмиз. Ўйиндан келиб тушган маблағ марҳумларнинг оилаларига ёрдам учун берилади. ФИФА элчиси сифатида бундай ўйинларга кўпроқ машҳур футболчиларни жалб қилишга интиламан, - деди Канчельскис. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас