Мавсумлар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчилар билан шартномалар имзоланмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” сафига легионер дарвозабон Илья Гаврилов келиб қўшилганди. Олдинги ўйинларда посбони синовдан ўтказган мураббийлар дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларидан тўла қониқиш ҳосил қилишди ва шартнома имзолашди. 1988 йилнинг 26 сентябрь санасида туғилган посбон янги мавсумни “Навбаҳор” таркибида ўтказади. Шунингдек, куни-кеча жамоа сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Томислав Пажович билан ҳам шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни Сербиянинг “Земун” клубида ўтказган ҳимоячи ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланди. Фаолиятини 2008 йили “Чукарички” жамоасида бошлаган ҳимоячи 193 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта голга муаллифлик қилган. Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган яна бир сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам янги шартнома имзоланди.
Бугун Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан навбатдаги назорат ўйини ўтказилди. “Кончилар”га қарши ўтган учрашувда “Навбаҳор” Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзовнинг голлари вазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим ўрталарида Пиримов ҳисобни очган бўлса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Пиримов ишлаган пенальтини Азамат Алланиёзов аниқ амалга оширди. Танаффусга яқин эса “Қизилқум” ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга гол киритилмади. Навоийликлар билан ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида “Навбаҳор” дарвозасидан Акбар Тўраевни жой олганлигини қўшимча қилиш жоиз.
"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Дарко Станоевич, Томислав Пажович, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Остон Ўрунов, Зоҳир Пиримов, Азамат Алланиёзов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Аъзам Алиев, Аюбхон Нўъмонов, Илҳом Бойдедаев, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Яннис Линда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»