
Маълумки, бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги илк учрашувни сафарда Кубанинг “Cuba Domadores” боксчиларига қарши ўтказади.
Мазкур беллашувлар 9-10 феврал куни Кубада ташкил этилади. Кеча тунда “Uzbek Tigers” жамоаси боксчилари ушбу мусобақада иштирок этиш учун океанортига жўанб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Қуйидаги боксчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:
-52кг: Худойназар Файзов;
-60кг: Шунқор Абдурасулов;
-69кг: Маҳмуд Ғоипов;
-81кг: Мадияр Сайдрахимов;
+91кг: Баҳодир Жалолов;
P.S. Спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб мураббийлар рўйхатни ўзгартиришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия терма жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувлари Термиз шаҳрида ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар