Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли юриши давом этмоқда. Бугун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари чорак финалда Вьетнамни ютиб, ярим финалга йўл олишди.
Шу муносабат билан Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов футзалчиларга табрик йўллади.
“Вьетнамга қарши ўйинингизни Пхёнчандан туриб томоша қилдим. Қийин учрашувда ажойиб ғалабани қўлга киритдингиз! Бу ғалаба билан Сизларни табриклайман! Яқинда U-23 Осиё чемпионати финалида футболчиларимиз Вьетнамни мағлуб этиб, халқимизга катта хурсандчилик тақдим қилишганди.
Энди Сизлар ҳам Вьетнамни Осиё чемпионатида таслим этиб, ярим финалга йўл олдинглар. Эртага ярим финалда жуда жиддий рақибга қарши ўйин ўтказасизлар. Бу ўйинда бор куч ва маҳоратингизни ишга солиб, халқимизга яна бир хурсандчилик тақдим қилинг. Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди!
Умид қиламизки, Эронга қарши ярим финал ўйинида ҳам шижоат ва матонат намойиш этиб, финал йўлланмасини қўлга киритасиз! Ортга йўл йўқ, фақат олға!” “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...