22:50 / 08.02.2018
4 533

Топ-10: Трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган Европа клублари

Топ-10: Трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган Европа клублари
CIES футбол обсерваторияси топ-5 лига клубларининг ҳисоботларидан келиб чиқиб, сўнгги икки трансфер ойнасида энг кўп пул ишлаб олганларни аниқлади.

Рўйхатнинг юқори қисмидан «Монако» клуби жой олди. Улар 105 млн еврога футболчи олиб, 394 млн еврога футболчи сотдилар. Натижада, умумий фойда 289 млн еврони ташкил қилди.

«Боруссия» Д клуби 110 млн евро фойда билан иккинчи, «Лион» клуби 72 млн евро фойда билан учинчи бўлди.

Топ-10 трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган клублар:

1. «Монако» - 289 млн евро;
2. «Боруссия» Д - 110 млн евро;
3. «Лион» - 72 млн евро;
4. «Реал» - 47 млн евро;
5. «Фиорентина» - 42 млн евро;
6. «Сампдория» - 42 млн евро;
7. «Лацио» - 31 млн евро;
8. «Суонси» - 27 млн евро;
9. «Байер» - 26 млн евро;
10. «Арсенал» - 26 млн евро.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Топ-10: Трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган Европа клублари