22:12 / 08.02.2018
3 657

ОФК мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифидан нима мақсад кўзланган?

ОФК мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифидан нима мақсад кўзланган?
Бугун Осиё футбол конфедерациясининг мутахассислари — Жоерн Шлим ва Марсель Исакович юртимизга ташриф буюрди.

Жоерн Шлим ва Марсель Исакович аслида Германия Бундеслигасида фаолият юритади. ОФК футбол клубларининг фаолиятини ривожлантиришда Европа тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Жоерн Шлим ва Марсель Исакович каби малакали мутахассисларни Осиё клубларига жалб қилмоқда.

ОФК томонидан юборилган мутахассислар 12 февралга қадар мамлакатимизнинг 4 та клуби — “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Динамо” клубларида бўлишади. Улар бу клуб вакилларининг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, уларга ўзларининг амалий маслаҳатларини беришади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Ўзбекистон МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашувида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифидан нима мақсад кўзланган?