БААнинг "Ал Ваҳда" клуби ОЧЛ 1-туридан ўрин олган ўйинни ўтказиш учун Тошкентга етиб келди.
12 февраль куни Лауренциу Регекампф бошчилигидаги жамоа "Локомотив" билан ўйнайди.
Эътиборлиси "Ваҳда" сафида Тошкентга уч нафар легионер келмади. Аргентиналик Себастьян Тальябу, марокашлик Мурод Батна ва кореялик Рим Чанг Ву Ўзбекистонга олиб келинмади. Қизиғи учала футболчи 7 февраль куни БАА про-лигаси доирасидаги "Хатта"билан ўйинда тўлиқ ўйнашган, Тальябу ўша ўйинда гол ҳам урганди.
Маълумот учун, ушбу мавсум Тальябу 14та, Батна эса 7та тўп киритган. Қолган ҳеч бир футболчи бунчалик кўп гол ура олмаган.
"Ал Ваҳда" сафида Тошкентга келган ягона легионер бу Венгрия терма жамоаси аъзоси Балаш Джуджак ҳисобланади. Ушбу ярим ҳимоячи ПСВ, "Анжи", "Динамо Москва", "Бурсаспор" каби клубларда фаолият олиб борган.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи