16 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Жан-Артур Режибони қабул қилди. Бу ҳақда «ТИВ» матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон — Бельгия муносабатларини икки ва кўп томонлама шаклларда, жумладан Ўзбекистон — Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ривожланишнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан миллий парламентлар ва ташқи сиёсат идоралари даражасида муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Бельгиянинг ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Долзарб халқаро муаммоларни муҳокама қилиш чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, 2018 йилнинг 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”