18:20 / 17.02.2018
4 787

Мирко Йеличич Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлаши мумкин

Мирко Йеличич Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлаши мумкин
Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийи сифатида ишлаб келаётган Мирко Йеличич Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан ўрин олиши мумкин. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манба Tribuna.Uz‘га маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Темур Кападзе мураббийлари штабидан «Локомотив» мураббийлари Мирко Йеличич ва шунингдек Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Андрей Фёдоров ҳам ўрин олиши кутилмоқда. Дарвозабонлар мураббийи вазифасини эса Пётр Гизимчук бажариши мумкин.

Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмаган. Мураббийликка тайинланганидан сўнг Кападзе мураббийлар штабини тузиб олиш учун маълум вақт олгани ҳақида гапириб ўтганди.

Маълумот учун, Мирко Йеличич «Локомотив»да бир неча йилдан бери ишлаб келмоқда. У клуб натижаларига жавоб берадиган бош мураббий саналади. Аммо Мирконинг тегишли лицензияси бўлмагани сабабли одатда расмий маълумотларда Андрей Микляев «Локомотив» бош мураббийи сифатида қайд этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мирко Йеличич Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлаши мумкин