
ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Ҳалафи Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичининг биринчи учрашувида учралган мағлубиятга изоҳ берди.
Биласиз, Мадридда ўтказилган учрашувда Роналду ва Марселонинг голлари эвазига «Реал» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
«Ўтган йили ҳам «Барселона» билан худди шундай бўлган эди. Бу йил эса «Реал» билан. Биз «Реал» эмасмиз, аммо буни тўхтатиш керак. «ПСЖ» футболчиларига кўрсатилган икки сариқ карточка адолатли эмасди, Мбаппе эса ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди.
Мен ҳакамлар туфайли ютқаздик, демоқчи эмасман, аммо мана шунақа кичик деталлар ҳам «Реал» каби катта клублар ёрдамига хизмат қилмоқда», — деди ПСЖ президенти.
Икки жамоа ўртасидаги жавоб учрашуви 6 март куни ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар