14:25 / 18.02.2018
6 174

"Ливерпуль" ишқибозлари "мусулмон бўлишга ваъда беришди" (видео)

"Ливерпуль" ишқибозлари "мусулмон бўлишга ваъда беришди" (видео)
Ал Жазийра каналининг хабар беришича, «Ливерпуль» футбол клубининг 25 ёшли ҳужумчиси, мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг рақиблар дарвозасига урган ажойиб голларидан рағбатланган айрим ишқибозлар мусулмон бўлишга «ваъда берган».

«Ливерпуль» жамоаси ишқибозларидан бири ҳаяжон билан «Агар Салоҳ яна бир нечта гол урса, мен мусулмон бўламан», дегани ўйинни суратга олаётган телекамера орқали намойиш қилинган. Жорий йилги мавсумда рақиблар дарвозасини кўп марталаб аниқ нишонга олиб келаётган Муҳаммад Салоҳга ҳурмати бениҳоя ошиб бораётган ишқибозлардан бири «У масжидга борар экан. Энди мен ҳам масжидга боришни хоҳлайман», деб хитоб қилган.

Инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеороликларда мухлисларнинг Салоҳга ҳақида қуйидагича қўшиқ куйлаётгани ҳам акс этган:

У сен учун зўр бўлса,
Мен учун ҳам зўр!
У яна бир гол урса,
Мусулмонман, кўр!

Айтишларича, ўзи ҳақидаги қўшиқлар Салоҳга ҳам ёққан. Салоҳ бетакрор қобилияти ва зўр маҳорати туфайли қисқа фурсатда британиялик футбол ишқибозлари қалб тўридан ўрин эгаллашга улгурди. 2017 йилда ВВС футбол бўйича Миср терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Салоҳни «Африканинг энг зўр футболчиси» деб эълон қилган.

14 февраль куни Порто жамоасига қарши ўйинда Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»нинг 125 йиллик тарихида бир мавсумда рақиб дарвозасига 30 та тўп киритган бешинчи футболчи бўлди. Унгача сўнгги бор 2014 йилда «Барселона» футбол жамоасида тўп сурган Луис Суарес бир мавсумда 30 та гол урган футболчи бўлган эди. Салоҳ эришган юқори натижалар туфайли баъзи ишқибозлар уни аргентиналик Лионел Мессидек афсонавий футболчига таққослашяпти.

Кўпчилик «Миср Қироли» лақабини олган Салоҳнинг тимсоли Англия футболида чуқур илдиз отган ирқчиликка барҳам беришда ёрдам бериши мумкин, деган фикрда. Футболда ирқчиликка қарши кураш олиб борадиган Kick It Out ташкилоти 7 февраль куни эълон қилган ҳисоботида 2017-2018 йилги мавсум ўртасига келиб, футболчилар ўртасида ирқчилик билан боғлиқ воқеалар кўпайгани билдирилган. Ҳужжатга кўра, 2017 йилда мазкур ташкилотга ирқчиликка алоқадор 282 та воқеа юзасидан 300 та маълумот келиб тушган. Бу 2016 йилги ирқчилик билан боғлиқ 177 та воқеага нисбатан 59 фоизга кўпдир.

Ўз ўрнида шуни такидлаб ўтмоқчимизки, мусулмон киши ўз ахлоқи, тиришқоқлиги, ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиб, бошқаларга ибрат бўлмоғи лозим. Зеро, энг кучли даъват – мусулмоннинг муносиб ва гўзал ахлоқидир.
[media=https://youtu.be/PC1ZcznqUSU]

Манба: Info.islom.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпуль" ишқибозлари "мусулмон бўлишга ваъда беришди" (видео)