14:50 / 18.02.2018
7 113

Даврон Кабулов: "Энди терма жамоа аъзолари ярим тунгача “Челси паб”да чилим чекишмайди..."

Даврон Кабулов: "Энди терма жамоа аъзолари ярим тунгача “Челси паб”да чилим чекишмайди..."
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин яқиндаги футболчилик фаолиятини якунлаган Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди.

Ушбу воқеага ҳамма турлича фикр билдирмоқда. Жумладан “Миллион” жамоаси аъзоси, журналистикада ўз ўрнига эга бўлган Даврон Кабулов Темур Кападзенинг ушбу лавозимга тайинланишига қуйидагича изоҳ қолдирди.

- Капазде тайинланишида плюс: энди терма жамоа аъзолари ярим тунгача “Челси паб”да чилим чекишмайди – мураббий ўша ерда ўтиришини ҳамма билади))), - дея ёзади Кабулов ўзининг шахсий ижтимоий тармоқларида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Кападзе 2018 йилги жаҳон чемпионатининг икки иштирокчиси - Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини тақдим этди. Кенгайтирилган рўйхатидан 30 нафар футболчи жой олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Кабулов: "Энди терма жамоа аъзолари ярим тунгача “Челси паб”да чилим чекишмайди..."