22:20 / 18.02.2018
3 854

“Йўқол Мадрид” – “ПСЖ” мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди

“Йўқол Мадрид” – “ПСЖ” мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди
Франциянинг “ПСЖ” клуби кеча ўз майдонида “Страсбур”ни қабул қилиб (5:2) ҳисобида ғалаба қозонди.

Гап шундаки, “Парк де Пренс” стадионида ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрган маҳаллий мухлислардан бири ўйин вақтида Мадриднинг “Реал” клуби шаънига қарши сўзлар ёзилган баннерни баралла кўтарган. Бу ҳақда “Қалампир” нашри хабар берди.

Баннерда “Puta Madrid” (Йўқол Мадрид) ёзуви акс эттирилган. Мухлис баннерни деярли бутун ўйин давомида стадионнинг кўзга яққол кўриниб турадиган марказий трибуналаридан бирида кўтариб турган.

Франция футбол федерацияси мазкур ҳолат бўйича ҳозирча расмий ахборот бермади, агар ушбу ҳолат бўйича иш очиладиган бўлса, Париж жамоасининг уй стадионига мухлислар кириши мавсум якунига қадар таъқиқланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” “ПСЖ” билан ЕЧЛ мусобақасининг нимчорак финалида тўқнаш келади.

Мадридликлар биринчи ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Йўқол Мадрид” – “ПСЖ” мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди