
Бугун, 19 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур учрашувлари старт олади.
Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” бу турда Эроннинг “Зоб Аҳан” клуби меҳмони бўлади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Ваҳда" ва "Ал Дуҳаил" тўқнаш келишади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 19:50да старт олади.
Биринчи турда Эрон клуби Қатарда "Ал Дуҳаил"га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. "Локомотив" эса ўз уйида БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.
ОЧЛ-2018
"B" гуруҳи. 2-тур
Исфаҳон, Эрон. "Фуладшаҳр" стадиони
"Зоб Аҳан" (Эрон) – "Локомотив" (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ҳуо Веиминг (Хитой) ва Ванг Дексин (Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфайлиеҳ (Сурия)
Учрашув комиссари: Анварул Ҳуқ (Бангладеш)
Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг