Ўзбекистон футбол ассосиациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сенегал ҳамда Марокашга қарши ўйинлари гарчи ўртоқлик мақомида бўлсада, катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
“Ўртоқлик ўйинлари тактик тайёргарлик, футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун керак бўлган жараён.
Бироқ биламизки, олдинда Ўзбекистон миллий терма жамоасини Осиё Кубогига қадар расмий ўйинлар кутмаяпти. Шундай экан, Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлар нега керак деган саволларга дуч келмоқдамиз.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев барча соҳада олдимизга фақат максимум вазифаларни белгилаб берганлар.
Айтайлик, шу кунгача федерация ўртоқлик ўйинларига жиддий эътибор қаратмагани, рақиблар танлаш масаласи ислоҳотга муҳтож бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз.
Шундан келиб чиқиб, қўл учида ўйин ташкил қилишни истамадик ва Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган кучли термалар билан келишувга эришдик.
Асосий мақсадимиз кимнидир синовдан ўтказиш ёки шунчаки майдонга чиқиш эмас, Ўзбекистон футболининг обрўсини секин-асталик билан кўтариш.
ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қай савиядаги рақиблар билан ўйнаши, биз ҳақимизда халқаро майдонда фикр шакллантиради.
Демак, гарчи ўртоқлик ўйини бўлса-да, футболчи ва мураббийлардан ўйинга борларини беришни талаб қиламиз.
Беллашувга ўтди-кетди қабилидаги қарашлар бўлмайди, термага нафақат биз ёки қандайдир мураббий, Ўзбекистон футболидаги ҳамма бирдек жавобгар бўлади”, — деб таъкидлади Умид Аҳмаджонов.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Касабланка шаҳрида Сенегалга қарши майдонга тушса, 27 март куни яна шу шаҳарда Марокашга қарши беллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Тимур Кападзе 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди