20:43 / 20.02.2018
3 534

Родолфо Арруабаррена: "Насаф" мутлақ ғалабага лойиқ ўйнади"

Родолфо Арруабаррена: "Насаф" мутлақ ғалабага лойиқ ўйнади"
ОЧЛ "C" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Васл" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Родолфо Арруабаррена иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли равишда ғалабага эришишди. "Насаф" бутун баҳс давомида катта устунлик билан ўйнади. Ўйин натижаси адолатли бўлди. "Насаф" мутлақ ғалаба лойиқ ўйнади. Бизда кутилмаган жароҳат ва йўқотишлар ўз сўзини айтди. Йўқотишлар эса жамоамизга ўз ўйинини намойиш этишига ҳалақит берди. Ўйингача йўқотишлар билан келгандик. Биринчи бўлимдаёқ Каио сафдан чиққани вазиятни янада оғирлаштирди. Шундан кейин ўйинга тайёрлаб келган режаларимиз ўзгариб кетди, - дея гап ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Родолфо Арруабаррена.

- "Ал Васл"нинг бўлажак иккита учрашувдаги режаси нималардан иборат?

- Бизни олдинда чемпионатдаги жуда муҳим учрашувлар кутмоқда. БАА лигасида етакчилардан бироз ортда қоляпмиз ва шунинг учун уларга етиб олиш учун барча кучимизни сарфлашга ҳаракат қиламиз. Бизни айни пайтда ички чемпионатдаги ўйинлар жиддий ўйлантирмоқда.

- "Ал Васл"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Келинг, аввал Қатардаги ўйин натижасини кутамиз. Шундан кейин бир нарса дейиш мумкин.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Родолфо Арруабаррена: "Насаф" мутлақ ғалабага лойиқ ўйнади"