Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларининг ҳоккей мусобақаси ниҳоясига етди.
Финалда Россиялик олимпиячи атлетлар жамоаси Германия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Драматик руҳда кечган финалда руслар аввалига икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, учинчи давра сўнгида 2:3 ҳисобида ортда боришаётганди. Шундоқ ҳам бир киши кам бўлиб ўйнаётган жамоа ўйин тугашига 55 сония вақт қолганида ҳисобни тенглаштирди.
Овертаймда эса Россия тўлиқ устунликни қўлга олди «4+4» кўринишида давом эттирилган ўйинда немислар вакили клюшкаси билан россиялик ҳоккейчининг юзига зарба бериб юбогани учун икки дақиқага четлатилди. Уч киши қолган Германия эса ҳимояда узоқ вақт дош бера олмади. Капризов томонидан киритилган олтин шайба жамоага ғалаба келтирди.
Натижада ўз тарихида биринчи марта Қишки олимпиадаларда олтин медални қўлга киритди. Сўнгги марта 1992 йилда МДҲ давлатларидан иборат терма жамоа олтин медални қўлга киритганди.
Германия кумуш медаль, учинчи ўрин учун баҳсда Чехияни енгган Канада бронза медаль билан тақдирланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»