15:51 / 25.02.2018
4 400

Олимпиада якунланди. Норвегия — умумжамоа ҳисобида ғолиб

Олимпиада якунланди. Норвегия — умумжамоа ҳисобида ғолиб
Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтган Қишки олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди. 16 кун давом этган мусобақанинг сўнгги кунида тўртта комплект медаллар ўйналди.

Кёрлинг бўйича аёллар ўртасида Швеция терма жамоаси бош совринни қўлга киритган бўлса, Бобслей тўртлигида Германияга тенг келадиган рақиб топилмади. Ҳоккей бўйича Россиялик олимпиячи атлетлар терма жамоаси Германияни ютиб бош совринни қўлга киритган бўлса, норвегиялик Марит Бёрген чанғи пойгаларида ўтказилган 30 км масофага масс-стартда ғалаба қозонди.

Марит бу орқали олимпиадалардаги ўзининг 8-олтин медалини қўлга киритди. Шу билан бирга 37 ёшли спортчи Норвегия терма жамоасининг якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашини таъминлади. Скандинавия юрти вакиллари 14та олтин, 14та кумуш ва 11 бронза медаллари билан жами 39та медални қўлга киритишди ва медаллар сони бўйича ҳам олимпиада рекордини ўрнатишди.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
25 февраль куни ўйналган барча медаллар

Кёрлинг
Аёллар
Финал

1. Швеция
2. Жанубий Корея
3. Япония

Бобслей
Эркаклар
Тўртлик

1. Германия
2. Германия
2. Жанубий Корея

Ҳоккей
Эркаклар
Финал

1. Россия
2. Германия
3. Канада

Чанғи пойгалари
Аёллар
Масс-старт, 30 км

1. Марит Бёрген (Норвегия)
2. Криста Пармакоски (Финляндия)
3. Стина Нильссон (Швеция)

Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)

Тўлиқ рўйхат

1. Норвегия – 14-14-11 (39)
2. Германия – 14-10-7 (31)
3. Канада – 11-8-10 (31)
4. АҚШ – 9-8-6 (23)
5. Нидерландия – 8-6-6 (20)
6. Швеция – 7-6-1 (14)
7. Жанубий Корея – 5-8-4 (17)
8. Швейцария – 5-6-4 (15)
9. Франция – 5-4-6 (15)
10. Австрия – 5-3-6 (14)
11. Япония – 4-5-4 (12)
12. Италия – 3-2-5 (10)
13. Россиялик олимпиячи атлетлар – 2-6-9 (17)
14. Чехия – 2-2-3 (7)
15. Беларусь – 2-1-0 (3)
16. Хитой – 1-6-2 (9)
17. Словакия – 1-2-0 (3)
18. Финляндия – 1-1-4 (6)
19. Буюк Британия – 1-0-4 (5)
20. Польша – 1-0-1 (2)
21. Венгрия – 1-0-0 (1)
22. Украина – 1-0-0 (1)
23. Австралия – 0-2-1 (3)
24. Словения – 0-1-1 (2)
25. Бельгия – 0-1-0 (1)
26-27. Испания – 0-0-2 (2)
26-27. Янги Зеландия – 0-0-2 (2)
28-30. Латвия – 0-0-1 (1)
28-30. Қозоғистон – 0-0-1 (1)
28-30. Лихтенштейн – 0-0-1 (1)

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олимпиада якунланди. Норвегия — умумжамоа ҳисобида ғолиб