Фазлиддин ва Шоҳжаҳоннинг жанг санаси аниқ бўлди

Фазлиддин ва Шоҳжаҳоннинг жанг санаси аниқ бўлди
Профессионал боксда мағлубиятсиз фаолиятини давом этаётган боксчиларимиз Фазлиддин Ғоибназаров ва Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг саналари маълум бўлди.

Берилган маълумотларга кўра, Шоҳжаҳон Эргашев 28 апрель куни рингга кўтарилса, Фазлиддин Ғоибназаров 12 май куни ўзининг профессионал рингдаги тўртинчи жанггини ўтказади. Ҳозирча ҳар икки боксчимизнинг рақиблари номи маълум қилинмаган.

Маълумот учун Шоҳжаҳон проф боксда 12 жанг ўтказиб, барчасида нокаут билан ғалаба қозонган. Фазлиддин Ғоибназаров эса 3 та жанг ўтказиб, ҳар уччала жангда ҳам зафар қучган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар