
Кеча Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Словакиянинг юртимиздаги элчиси Ян Бори билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ҳамда Словакия футбол Ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш, болалар футболи бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда бу йўналишдаги чора-тадбирларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида жаноб Ян Бори юртимизда футболни юқори босқичга олиб чиқиш борасида ҳукумат даражасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Словакия бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлашга ҳамиша тайёр эканини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида Словакияда жойлашган Братислава футбол академияси билан Ўзбекистондаги футбол мактаблари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, болалар футбол мутахассисларини юртимизга жалб қилиш ва уларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Манба: www.the-uff.com “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.