22:42 / 27.02.2018
3 371

УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси янги форматини тақдим қилди

УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси янги форматини тақдим қилди
УЕФА сайти Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасидаги кейинги мавсумдан бошлаб жорий қилинадиган ўзгаришларни эълон қилди.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига 26та клуб автоматик тарзда йўл олади. Уларнинг ичида Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ғолиблари ҳам бўлади.

Яна 6та клуб саралаш ўйинларида аниқланади. Ундан ўтолмаганлар Европа Лигасида ўз кучини синаб кўриш имкониятига эга бўлишади.

Чемпионлар Лигаси 2018/19 мавсуми гуруҳ босқичи йўлланмалари қуйидагича тақсимланади:
- Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби;
- Европа Лигасининг амалдаги ғолиби;
- Юқори рейтингга эга бўлган Испания, Германия, Англия ва Италия чемпионатининг ҳар биридан 4та жамоа;
- Франция ва Россия чемпионатининг ҳар биридан 2та жамоа;
- Португалия, Украина, Бельгия ва Туркия чемпионатининг ҳар биридан 1та жамоа;

Агар Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ички чемпионат натижаларига кўра, мусобақа йўлланмасини қўлга киритса, у ҳолда, унинг ўрнини рейтингда 11-ўринда бораётган Чехия чемпиони эгаллайди.

Агар Европа Лигасининг амалдаги ғолиби ички чемпионат натижаларига кўра, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритса, у ҳолда, унинг ўрнини Франция чемпионатининг учинчи жамоаси эгаллайди.

Европа Лигаси гуруҳ босқичига автоматик тарзда 17та жамоа йўл олади. Чемпионлар Лигаси саралашидан чиқиб кетган 10та жамоа ҳам уларга қўшилади. Қолган 21та жамоа саралаш ўйинлари орқали аниқланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)