
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини мақтади.
«Месси – буюк футболчи эканини ҳар доим таъкидлаганман. У одам эмас, балки ўзгасайёралик.
ЖЧ-2014 мусобақасида унинг голи бизга мағлубият келтирганди. Мен ютқазишни ёқтирмайман, аммо ўша лаҳзалардан сўнг, менда салбий ҳиссиёт қолмаганди. Агар қандайдир мўъжиза юз берса, футбол айнан шундай лаҳзалар туфайли, дунёдаги энг оммабоп спорт тури бўлганини англайсан.
Месси ФИФА томонидан дисквалификация қилиниши керак, то ўзини инсон эканини исботламагунча!» - деб Кейруш сўзларини келтирмоқда Marca.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар