«Пахтакор»нинг 10 нафар футболчиси фаолиятини ижара асосида Суперлига клубларида давом эттиришади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Қизиқ томони, ижарага берилган футболчиларнинг олтитаси «Металлург»да фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Манбага кўра, жамоа Ботирали Эргашев («Навбаҳор»), Акбар Исматуллаев, Сухроб Нуруллаев, Аббос Отахонов, Саиджамол Давлатжонов, Жавоҳир Соҳибов, Забиҳилло Ўринбоев (барчаси — «Металлург»), Андрей Сидоров («Қизилқум»), Ҳусниддин Ғофуров («Нефтчи»), Беҳруз Саъдиллаев («Навбаҳор»).
Олдинроқ, клуб исроиллик футболчи Гиди Канюкни кейинчалик сотиш шарти билан Тель-Авивнинг «Маккаби» клубига ижарага берилганди.
Бундан ташқари жамоа 9 нафар футболчи билан шартномалар узайтирилмаслигига келишиб олинди. Булар Ойбек Нурматов, Дилмурод Қодиров, Темур Толипов, Даврон Ҳошимов, Сарвар Сатторов, Шерзод Каримов, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди