
WSB мусобақасининг 2-турида «Cuba Domadores» клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, океан ортидаги мағлубият аламини олган «Uzbek Tigers» энди «Colombia Heroicos» боксчиларини шу ҳисобда енгди.
Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтган бокс кечасининг охирги жангида +-91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов хотиржамлик билан ғалабани ўзиники қилди.
Кристиан Салседога қарши 5 раунд давом этган жанг якунида барча ҳакамлар бир овоздан Баҳодир Жалоловнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини эълон қилишди.
Шу тариқа, бу оқшомда рингга чиққан 5 нафар ўзбекистонлик боксчининг 4 нафари ғолиб чиқди.
Ўзбекистонлик спортчилар 3-турда ҳам ғалабага эришиб, гуруҳдаги вазиятни ўнглашга муваффақ бўлишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар