22:50 / 01.03.2018
4 171

"Uzbek Tigers" "Colombia Heraicos"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)

"Uzbek Tigers" "Colombia Heraicos"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)
“Uzbek Tigers” жамоаси WSB VIII мавсум гуруҳ босқичи 3- турида Колумбиянинг "Cоlombia Heraicos" боксчилари билан куч синашди.

Мазкур беллашувларда 52, 60, 69, 81 ва +91 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга чиқишди.

Дастлаб Худойназар Файзов рингга чиқди. Кейбар Авилага қарши кечган жангда ёш боксчимизга тажриба етишмади ва рақиб ҳакамлар хулосасига кўра ғалаба қозонди.

Иккинчи жангда эса 60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов Дуван Зулета билан жанг олиб борди. Мазкур жангда Шунқор рақибдан тўла устун келди ва 4-раунд аввалида рақиб жангни давом эттиришдан бош тортди.

Учинчи жангда эса Маҳмуд Гаипов Александр Ранхелга қарши рингга чиқди. Рақиб Маҳмуднинг зарбаларига дош беролмади ва Гаипов техник нокаут билан ғалаба қозонди.

81 кг вазн тоифасида эса Риодаги Олимпия ўйинлари ва Гамбургда ўтган ЖЧда совриндор бўлган Бектемир Мелиқўзиев Диего Мотоага қарши рингга кўтарилди. Жанг ҳамюртимизнинг устунлигида ўтди ва ҳакамлар бир овоздан Мелиқўзиевнинг ғалабасини қайд этишди.

Энг оғир вазн тоифасида эса Баҳодир Жалолов Кристиан Салкьедо билан жанг олиб борди. Мазкур беллашувда Баҳодир рақибига заррача имкон қолдирмади ва жамоамизга бугунги жанг кечасидаги тўртинчи ғалабани тортиқ этди.

“Uzbek Tigers” - “Colombia Heraicos” - 4:1

52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила - 46:48, 46:48, 47:47
**** **** **** **** **** ****
60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета - ТКО4
**** **** **** **** **** ****
69 кг: Маҳмуд Гаипов - Александр Ранхел - ТКО3
**** **** **** **** **** ****
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Мотоа 49:46, 49:46, 49:46
**** **** **** **** **** ****
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо. 50:44, 50:44, 50:44.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Uzbek Tigers" "Colombia Heraicos"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)