23:50 / 02.03.2018
4 231

Uzbek Tigers энди Колумбияга сафар этади

Uzbek Tigers энди Колумбияга сафар этади
WSB бокс мусобақасининг Тошкентда кечган кетма-кет икки турини ғалаба билан якунлаган Uzbek Tigers 23 март куни Колумбия рингларида кўриниш беради.

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари WSB’нинг 2018 йилги мавсумини Кубада бошлаб, Cuba Domadores клубидан 0:5 ҳисобида енгилганди. Кейин эса кубаликлар Тошкентда мағлуб этилди — 4:1.

3-турда Колумбиянинг Colombia Heroicos жамоаси ҳам 4:1 ҳисобида таслим қилинганди. Энди C2 боксчилар, яъни Тошкентда рингга чиқмаган қолган 5 та вазн тоифаси вакиллари Колумбияда жанг қилади.

Турнир жадвалида Куба ва Ўзбекистон жамоалари 6 тадан очко билан пешқадам бўлиб турибди. Венесуэла ҳамда Колумбия жамоалари кейинги ўринлардан жой олган. WSB доирасида ўзбекистонликлар ҳозирча жами 15 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 8 тасида зафар қучган ва 7 тасида имконият бой берилган. Кубада эса 11 та ғалаба ва 4 та мағлубият.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Uzbek Tigers энди Колумбияга сафар этади