Бир футболчининг бир жамоадан бошқа жамоага кўчиб ўтиши, футбол тили билан айтганда, «трансфер» қилиниши табиий ҳол. Айниқса, гап ўзбекистонлик футболчининг кучлироқ чемпионатга ўтиши ҳақида кетганда, буни барча катта хурсандчилик ва мамнуният билан қарши олади.
Таркибида айнан ҳамюртимиз тўп сураётгани учун ҳам ўша жамоага мухлислик қиладиган ишқибозлар ҳам истаганча топилади. Ўз вақтида «Динамо Киев», «Анжи», «Краснодар» жамоаларига, бугунги кунда ва Москванинг «Локомотив» клубига худди шу сабаб билан мухлислик қилаётган юртдошларимиз сероблигини ҳеч ким инкор этмаса керак.
Яқинда «Бунёдкор» футболчиси Достон Ҳамдамов Махачқалъанинг «Анжи» клуби сафига бориб қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо воқеалар ривожи бу сафар сал бошқачароқ.
Ҳамдамовнинг рус клубига ўтаётганини биринчилардан бўлиб «championat.asia» ёзди. Сайт бу хабардан «шокка тушганини» билдириб, «Бунёдкор»дан сўроқсиз кетган Ҳамдамовни «тузлуққа тупурмасликка» чақирди. Кейинчалик бу хабар сайтдан ўчириб ташланган бўлса-да, воқеанинг барча тафсилотлари турли сайтларда батафсил ёритилди.
Кейинчалик маълум бўлдики, Достон аслида «Анжи»га қочиб кетмаган, балки Махачқалъа клуби «Бунёдкор»нинг шартларига тўла рози ва футболчи трансферини харид қилади. Футболчининг отаси берган маълумотга кўра, ўғли «Анжи» билан 1,5 йиллик шартномага қўл қўйган ва бу Достон учун муҳим қарор.
Аммо 1 март куни «Kun.uz»да «Бунёдкор» раҳбарларининг ушбу можароли трансферга билдирган изоҳи эълон қилинди. Унда айтилишича, ҳақиқатдан ҳам «Анжи»дан футболчи ҳақида хат келган. Ҳамдамовнинг шартномасида трансфер нархи 300 минг евро этиб белгиланган. «Бунёдкор» бош директори Мурод Алиевнинг айтишича, улар «Анжи»га жавоб хати ёзиб ўз шартларини маълум қилган. ФИФА қоидаларига мувофиқ, футболчи 23 ёшгача бошқа жамоага кетадиган бўлса, у тарбия топган академияси учун ҳам маълум миқдорда компенсация тўланиши керак бўлади. Достон клуб академиясида 13 ёшидан буён тарбияланиб келаётгани боис жавоб хатида товон пулидан ташқари ФИФА талаби бўйича компенсация маблағини ўтказиб бериши кераклиги билдирилган. Ҳамдамов учун олинадиган пулдан тушадиган маблағ ҳам клуб харажатлари, ҳам ҳозир энг зарур бўлиб турган қарзларни ёпишга сарфлаш кўзланган. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай жавоб бўлгани йўқ.
Достон Ҳамдамов «Анжи»нинг Туркиядаги йиғинларида иштирок этди, Беларуснинг «Слуцк» жамоаси билан ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик ҳам қилди. Аммо куни кеча таништирилган «Анжи»нинг янги футболчилари орасида Достон Ҳамдамов кўриниш бермади. Клуб расмий сайтида келтирилган жамоа футболчилари таркибида ҳам (гарчи бошқа барча янги футболчи қўшилган бўлса-да,) Ҳамдамовни топа олмадик. Махачқалъаликларнинг кечаги «Рубин» билан ўйинида ҳам Достон «заявка»га киритилмади.
Савол туғилади? Достон Ҳамдамов қаерда? «Анжи»да бўлса нега у ҳақда расман эълон қилинмаяпти? Уни яширишдан қандай мақсад кўзланмоқда? Бу можаронинг энг ташвишли томони — терма жамоага жалб этилган Ҳамдамовнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетиши ҳам мумкин. «Анжи» уни яширишда давом этса, воқеалар ривожи нима билан якун топади?
Албатта, Достон Ҳамдамов учун Россия чемпионатига ўтиш ўта муҳим ва зарур қарор. Нафақат футболчи, балки терма жамоамиз учун ҳам фойдали бўлиши аниқ. Шу боис ушбу можаролар тезроқ якун топиб, Достон Ҳамдамовнинг ўз клубини топиб олишига умид билдирамиз.
Манба: Xabar.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди