15:32 / 04.03.2018
3 669

МОҚ қошида спортчилар «чойхона-ю, ресторанларда юрмаслигини» назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади

МОҚ қошида спортчилар «чойхона-ю, ресторанларда юрмаслигини» назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади
Фото: Zamin.uz
Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов 3 март куни Республика спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

ЎФА расмий сайтида келтирилишича, Умид Аҳмаджонов бундан буён спортчилар қатъий тартиб асосида мусобақаларга тайёргарлик кўришлари, бу масалада янги механизм ишлаб чиқиш фурсати аллақачон етиб келгани ҳақида гапирган.

Спортчиларимиз учун барча шароитни яратиб беришга тайёрмиз. Уларга стипендияларни тўлашда давом этамиз. Керак бўлса тўланадиган пул миқдорини ҳам бир неча марта ошириб бера оламиз. Фақат улар билан шартнома имзолаймиз. У ерда ўз талабларимиз бўлади. Енгил атлетикачи кунига неча км масофа югуриши керак? У эрталаб неччида уйқудан туриши лозим? Қандай овқатлар истеъмол қиляпти? Кечқурун чойхона-ю, ресторанларда юрмаяптими? МОҚ қошида уларни назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади. Шартномадаги шартларга амал қилмаганлар жазоланади. Спортчида қатъий тартиб бўлиши лозим. Мақсадимиз - спортчиларимизни қатъий тартиб асосида мусобақаларга тайёрлаш. Тартиб бўлган жойда натижа ҳам бўлади.

Умид Аҳмаджонов

Йиғилишда селекция ишларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

"Ёш иқтидор эгаларини мактаблардан танлаб оламиз. Кейин эса улар ихтисослаштирилган спорт мактабларига ўтказилади. Сўнгра талабга жавоб берадиганлар Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Шунингдек, Олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган 600 нафар спортчилар орасидан 50 та энг иқтидорлиларини танлаб оламиз ва улар коллежлар қошида ташкил этиладиган Олимпия марказларида 24 ёшгача биз билан бўлишади. Акс ҳолда, ушбу коллежлар битирувчилари кўп ҳолларда кўчада қолиб кетмоқда. Ана шундагина биз селекциянинг мукаммал тизимини ярата оламиз", - деб куюниб гапирди МОҚ раҳбари.


Бундан буён Олимпия захиралари коллежларига спортчилар федерация вакилларидан ташкил топган комиссия иштирокида танлаб олинади.

Қолаверса йиғилишда Чимён, Зомин, Қашқадарё ва Наманганда олимпиячилар шуғулланиб, йиғин ўтказишлари учун янги базалар бунёд этилиши ҳақида маълум қилинди. Умид Аҳмаджонов давлат томонидан спорт соҳаси учун ажратилаётган пулларни тўғри йўналтириш учун мутахассислардан таклиф сўради.

"Биласизми? Вилоятларда маҳаллий бюджетдан спорт соҳасини ривожлантириш учун ҳар йили миллиардлаб маблағ ажратилади. Биз бу пулларни тўғри сарфлашимиз, самарали ишлатишимиз лозим. Ана шундагина натижалар ўз-ўзидан пайдо бўлади", - деди Миллий олимпия қўмитаси Президенти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » МОҚ қошида спортчилар «чойхона-ю, ресторанларда юрмаслигини» назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади