ОЧЛ 3-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Садд" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Жезуалду Феррейра иштирок этди.
- Кеча айтиб ўтганимдек жуда қийин ўйин бўлди. Бугунги баҳс жуда чиройли ўтди. Томошабинлар билан тўлиб тошган стадионда ўйнаш ёқимли бўлди. Айнан шундай муҳитларда ОЧЛда ўйнаётганингни тўлиқ ҳис этасан. Осиё чемпионлар лигасида Қатар чемпионатидан фарқли равишда жамоалар асосан жисмоний жиҳатга эътибор қаратишади. Бугун майдонда ҳақиқий жанг кечди. Ўйлашимча, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Аммо бизга гол уриш насиб этмади. Хави ҳамда марказий ҳимоячимизнинг йўқлиги билинди. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўла олмайди. "Насаф" қайсидир вазиятларда яхшироқ ўйнади ва ғалабага эришди. Ушбу муваффақият билан рақибни табриклайман.
Мағлубиятга нима сабаб бўлди? Баъзида жамоалар ўзининг футболини намойиш эта олмайди. Бугун бизда шундай ҳолат кузатилди.
Гуруҳдаги вазият исталган пайт ўзгариб кетиши мумкин. Айни пайтда бизнинг "квартет"да вазият анча чигаллашди. Ўйлашимча, "Ал Садд", "Персеполис" ва "Насаф" жамоаларининг гуруҳдан чиқиш имкониятлари тенг. Буёғига кураш янада қизғин ўтади. Кўп нарса "Ал Васл"га ҳам боғлиқ. Амирликларга қарши ким яхшироқ ўйнай олса, ўша жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин ошиб кетиш эҳтимоли юқори. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи