10:52 / 08.03.2018
3 190

ЕЧЛ. "Ювентус" 3 дақиқада 2 та гол уриб, "Тоттенҳэм"ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

ЕЧЛ. "Ювентус" 3 дақиқада 2 та гол уриб, "Тоттенҳэм"ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги бугунги баҳлар ўз поёнига етди.

Жумладан, «Уэбли» стадионида «Ювентус»ни қабул қилган «Тоттенхэм» 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув бошидан мезбонлар назорати остида кечаётгандек эди ва бу гол билан тасдиқлангандек ҳам бўлганди. Аниқроғи, учрашувнинг 31-дақиқасида «шпорлар» ҳисобни очишга муваффақ бўлишганди.

Аммо иккинчи бўлимда барчаси ўзгарди. Еврокубокларда рақибидан анча тажрибали бўлган туринликлар керакли паллада ўйинларни кучайтириб, 3 дақиқа ичида икки гол киритишди ва ҳисобни ўзлари учун қулай кўринишга келтиришди.

Уёғига эса асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўз мақсадларига эришишди.

Маълумот учун, мазкур қарама-қаршиликнинг биринчи ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ

ТОТТЕНХЭМ — ЮВЕНТУС – 1:2 (1:0)
Голлар:
1:0 – 39 Сон Хён Мин, 1:1 – 64 Игуаин, 1:2 – 67 Дибала.

Тоттенхэм: Льорис, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Санчес, Эриксен, Дайер (Ламела, 74), Дембеле, Алли (Льоренте, 86), Сон Хын Мин, Кейн.

Ювентус: Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Бенатия (Лихтштайнер, 61), Кьеллини, Хедира, Матюиди (Асамоа, 60), Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Игуаин (Стураро, 83).

Огоҳлантиришлар: Вертонген (28), Алекс Сандро (35), Пьянич (44), Бенатия (49), Кьеллини (53), Алли (56), Дембеле (88).
[media=https://youtu.be/3wmCstfe8BU]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. "Ювентус" 3 дақиқада 2 та гол уриб, "Тоттенҳэм"ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)