11:04 / 08.03.2018
3 601

ЕЧЛ. "Сити" ўз майдонида "Базель"га ютқазиб, кейинги босқичга чиқди

ЕЧЛ. "Сити" ўз майдонида "Базель"га ютқазиб, кейинги босқичга чиқди
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг навбатдаги жавоб ўйинлари ўтказилди.

Илк ўйинда 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган "Манчестер Сити" ўз майдонида "Базель"ни қабул қилди. Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин ҳам голларга бой бўлди ва унда 1:2 ҳисобида "Базель" ғалаба қозонди.

8-дақиқада Жезус ҳисобни очган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб, Эльюнусси ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 71-дақиқадаси Ланг гол уриб, меҳмонларга ғалаба келтирди. Шундай бўлса, икки ўйин натижасига кўра "Манчестер Сити" кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Манчестер Сити – Базель 1:2

Голлар:
1:0 – 8 Габриэл Жезус, 1:1 – 17 Эльюнусси, 1:2 – 71 Ланг.
Манчестер Сити – Браво, Лапорт, Данило, Стоунз, Зинченко, Гюндоган (Браим Диас, 66), Туре, Сане, Фоден (Адарабиойо, 89), Бернарду Силва, Габриэл Жезус.
Базель – Вацлик, Ланг, Лакруа, Сухи, Риверос, Дзуффи, Фрай, Бюа (Штокер, 68), Диэ, Эльюнусси, Оберлен (ван Вольфсвинкел, 74).
Огоҳлантиришлар: Лакруа (44), Габриэл Жезус (77).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. "Сити" ўз майдонида "Базель"га ютқазиб, кейинги босқичга чиқди