Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий мадҳияси тақдим этилди

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий мадҳияси тақдим этилди
Америкалик қўшиқчи Жейсон Деруло Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионати расмий мадҳиясини тақдим этди. Қўшиқ артистнинг youtube’даги расмий каналида эълон қилинган, деб хабар беради Кун нашри.

Деруло қўшиқни турнирнинг очилиш маросимида - 14 июнь куни «Лужники» стадионида, Россия – Саудия Арабистони учрашувидан аввал ижро этиб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги сиёсий ихтилофдан ташвиш билдираётгани ва у билан боғлиқ сабабларга кўра, Саудия Арабистонини 2018 йилги жаҳон чемпионатига қўймаслиги мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар