4 654
«Ёш юлдуз» - Антон Вальдемар: "Ўтган йил Ўзбекистон терма жамоасидан алоқага чиқишганди..."
Бундан бир йиллар аввал Германия чемпионатида тўп сураётган ҳимоячи Вальдемар Антоннинг Ўзбекистон миллий термасига келиши мумкинлиги борасида шов-шув чиқди. Чунки у айнан Ўзбекистонда таваллуд топган, қолаверса, миллий терма таснифида ҳеч қайси жамоа шарафини ҳимоя қилиб улгурмаган.
Унинг «Ганновер» сафидаги ўйинларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон термасига катта ёрдами тегиши мумкинлиги айтилган бўлса-да, воқеалар ривожида узилиш кузатилди. «Championat.asia» нашри вакили Владислав Гойхманн Германиянинг Bild нашрида яқиндагина эълон қилинган «Ёш юлдуз» номли интервьюга эътиборини қаратди ва уни ўзбекистонликлар учун ҳам илинди.
- 2016 йилнинг 27 февраль санасини эслайсизми?
- Албатта, Бундеслигадаги илк ўйиним. Биз “Штутгарт”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик мен 1 дақиқа ўйнагандим, аммо бу дақиқани бутун умр ёддан чиқармайман. Ахир буни ёшлигимдан орзу қилардим.
- Илк бор сиздан дастхат сўрашганида қандай ҳиссиётлар бўлган?
- Бу ҳам ўзгача эди. Энди ёш болалар учун намуна эканлигингни билиш ажойиб.
- Ўзингиз ҳам ёшликда дастхат сўраганмисиз?
- Ҳа, мактабдан сўнг баъзида "Ганновер" машғулотларига борардик ва албатта юлдузлардан дастхат олардик. Кўпинча кумирим Кристиан Шульцнинг ёнига борардим.
- Сизнинг трансфер нархингиз 6,5 миллион еврогача кўтарилди. Кийим алмаштириш хонасида ўзгариш сезмадингизми?
- Албатта вақт ўтгани сари ўзгаришлар бўлади. Ёш футболчи сифатида ҳурмат қилишлари учун кўп меҳнат қилишим керак. Аммо барча касбларда шундай.
- Бош мураббий Мартин Кинд сизни ҳеч қандай пул эвазига сотмаслигини маълум қилди. Буни матбуотда ўқиганда нимани ҳис қилдингиз?
- Бу футболда нимадирга эришганимни билдиради.
- Яқинда сиз клуб билан 2021 йилга қадар шартномани узайтирдингиз, аммо унда товон пули ёзилмаган.
- Профессионал сифатида катта бўлган клубимдан миннатдорман. Ўзимни бу ерда яхши ҳис қилаяпман ва “Ганновер”да бахтлиман. Менга шартномадаги товон пули керак эмас.
- Фаолиятингизни шу ерда тугатишни ўйлаб кўрганмисиз? Ёки Англия ёки Испанияни орзу қиласизми? Ёки “Ганновер” сардори бўлмоқчимисиз?
- Орзулар ҳаммада бор. Аммо “Ганновер” биринчи ўринда. Хориж клубларидан эса “Барселона”да ўйнашни орзу қиламан.
- Сиз Германия ёшлар терма жамоасида ўйнагансиз. Кейинги қадам Бундестим?
- Бунинг учун кўп ишлашим керак.
- Туғилган ватанингиз Ўзбекистон терма жамоасига чақиришмаяптими?
- Ўтган йил алоқага чиқишганди. Аммо бобом ва бувим у ерда эмас Россияда яшашмоқда. Ўзбекистонда қариндошим қолмади.
- Сиз Олмалиқда туғилгансиз. Ўшанда исмингиз Владимир эдими?
- 2 ёшимда оилам билан Германияга кўчиб келганман. Ўшанда Владимир деб чақиришарди, аммо немис паспортида Вальдемар деб ёзишганди.
- Оилада ягона фарзандсиз. Дадангиз Алекс автобус ҳайдовчиси, онангиз Ольга ошпаз. Сиз улар учун Ганноверда уй олиб бераётгангиз ростми?
- Ҳа, биз учун уй сотиб олаяпман. Бу орзумиз эди. Бу қийин аммо бутун оиламизга уй қидираяпман.
- Ота-онангиз ўргатган энг асосий нарса нима?
- Тартиб. Мактабдан келганимда квартирани йиғиштириш вазифам эди. Отам ва онам ишлашарди, мен уларга ёрдам берардим. Ҳаётда нимагадир эришиш учун курашаман. Оилам янги мамлакатда тил билишмасди. Улар кўп ишлашарди. Шу боис уларни жуда ҳурмат қиламан.
- Футболсиз ким бўлардингиз?
- Мактабни тугатдим ва спорт менежери бўлиш учун ўқимоқчиман. Агар футбол ўхшамаса ҳам бу менга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди