
Янги мавсум олдидан Наманганнинг «Навбаҳор» клуби билан шартнома имзолаган дарвозабон Илья Гаврилов бутун умрга футболдан четлатилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашрига таяниб tribuna.uz хабар қилмоқда.
«Навбаҳор» билан февраль бошида шартнома тузган бўлишига қарамасдан, Гаврилов Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларида майдонга тушмаётганди.
Кейинроқ маълум бўлишича, Беларусь футбол федерацияси келишилган ўйинларда иштирок этган 12 нафар футболга алоқадор шахсларни футболдан четлатилганини эълон қилган. Уларнинг орасида айна Илья Гаврилов ҳам бор экан.
Айнан шу сабаб билан ҳам «Навбаҳор» бу футболчини қайдномадан ўтказа олмаган.
Манба: www.tribuna.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар