Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров навбатдаги жангини Малайзиянинг Субанг-Жая шаҳрида ўтказди.
12 раунд этиб белгиланган мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга венгриялик тажрибали чарм қўлқоп устаси Лацло Тоз рақиблик қилди. Жанг якунига кўра, Қудратилло очколар бўйича жанг ғолиби деб топилди.
Венгриялик спортчи бунга қадар профессионал рингда жами 29 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасини ғалаба (17 нокаут) қозонган бўлса, 1 марта дуранг қайд этган эди.
Шундай қилиб, Қудратилло “World Boxing Council Silver” чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса профессионал рингга 2015 йил октябрида кириб келган ва шу вақтга қадар 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган. 9 тасида рақиблари устидан муддатидан олдин зафар қучган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди