Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби "Локомотив" жамоаси янги мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлади.
"Темирйўлчилар" янги мавсумда ҳозиргача жами 7 та расмий баҳсда майдонга тушишди ва шуларнинг ярмидан кўпида мағлубиятга учрашди.
"Локомотив"нинг янги мавсумдаги статистикаси қуйидагича:
7 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубият.
Тўплар нисбати: 12-10.
Тўплар нисбати: 12-10.
Мирко Йеличич ва Андрей Микляев тандеми остидаги жамоа ОЧЛда 3та мағлубиятни қабул қилишган бўлса, Суперлигадаги илк мағлубият Намангандаги баҳсда содир бўлди. Шунингдек, жамоа Суперлига доирасидаги яна бир учрашувда дуранг қайд этганди. "Локомотив"нинг иккита ғалабасидан бири Навоийда "Қизилқум" устидан қўлга киритилган бўлса, мавсумдаги илк ўйинда ОЧЛ доирасида "Ал Ваҳда" Тошкентда таслим этилганди.
"Темирйўлчилар" ўтказилган охирги 4 учрашувдан 3тасида мағлубиятга учрашган бўлса, битта дуранг ўйнашди. Жамоанинг охирги ғалабаси баҳорнинг илк кунида қўлга киритилганди. Шу тариқа "Локомотив"нинг ғалабасиз серияси 4 ўйинга етди.
Амалдаги чемпион айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида 3-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни банд этиб турибди. ОЧЛда эса жамоа 4-турдан сўнг ўз гуруҳида 3-поғонада бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин