Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат кубоги баҳслари форматини яна ўзгартирди. Бу ҳақда ПФЛ сайти хабар бермоқда.
Турнирда Суперлиганинг 12 та ҳамда Про-лиганинг 18 та жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.
“Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари мусобақага 1/8 финал босқичидан қўшилади. Бироқ энди улар ўзларининг бўлажак рақиблари ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлмайди.
Кубок беллашувлари 1/32 финал босқичидан бошланади. Унда “Шердор” ҳамда “Лабса” жамоалари ва “Нурафшон-С” ҳамда “Ифтихор” клублари беллашади.
Кубокнинг янги форматига кўра, яримфиналга қадар барча учрашувлар фақатгина битта учрашувдан иборат бўлади ва унда мезбон жамоа номини қуръа аниқлаб беради. Про-лига клубининг футбол майдони талабга жавоб бермаса, у ўз вилоятидаги асосий майдонда ўйнаши мумкин.
Иккинчи саралаш босқичида юқоридаги икки жуфтлик ғолиби ҳамда Суперлиганинг 8 та, Про-лиганинг 14 та жамоаси — жами 24 та клуб иштирок этади. Бунда жамоалар ҳеч қандай саватга ажратилмайди. Саватчадан биринчи тортилган жамоа мезбон мақомини қўлга киритса, кейингиси унинг рақибига айланади.
Мана шу 12 та жуфтлик ғолиби 1/8 финалга йўлланма олади ҳамда юқоридаги квартетга қўшилади. Қуръа бу босқичда ҳам исталган клубни бир-бирига рақиб қилиши мумкин. ПФЛ ҳамда “Спорт” телеканали ўзаро келишиб, қуръа шаффоф ўтиши учун 1/8 финалдан бошлаб жараённи жонли намойиш этишга ҳаракат қилади.
Бунга қадар Ўзбекистон Кубогида табақаланиш мавжуд бўлиб, жамоалар финалгача дуч келиши мумкин бўлган эҳтимолий рақиблари ҳақида маълумотга эга бўлган. Эндиликда эса ҳеч бир клубда бундай имконият бўлмайди. Яримфинал беллашувларигина уй-сафар тизимида ўтади.
ПФЛ Про-лиганинг ўзгартирилган форматига қуръа ташлаш маросимини 27 март — сешанба куни ўтказади. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финалига ҳам шу куни қуръа ташланади. Шунингдек, биринчи саралаш босқичи беллашувлари қачон ва қаерда ўтишига ойдинлик киритилади.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиққан жамоа Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)