18:25 / 25.03.2018
3 851

Месси Неймарга маслаҳат берди

Месси Неймарга маслаҳат берди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши, айни вақтда «ПСЖ» аъзоси бўлган Неймарга «Манчестер Сити» сафига ўтишни маслаҳат қилган. Don Balon манбаси маълумотига кўра, у бразилиялик футболчига «Реал»нинг таклифини қабул қилмаслик кераклигини айтган.

Қайд этилишича, Месси каталонияликлар жамоасининг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»да олиб бораётган ишлардан катта таассурот ҳосил қилган. Унинг фикрича, Неймарга ушбу жамоа ўйини мос келади.

Ўтган ҳафтада ОАВда Неймар парижликлар клуби раҳбариятига ультиматум қўйгани, агар жамоадаги ҳафталик маоши миқдори 1,1 миллион еврога оширилмаса, клубдан кетишини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, у ўзини бахтсиз ҳис қилаётгани сабабли «Барселона»га қайтиш истагида экани айтилганди.

«Реал» эса уни қўлга киритиш учун анча вақтдан буён ҳаракат қилиб келмоқда.

Ҳозирда 26 ёшли ушбу футболчи февраль ойида Франция чемпионатида олган жароҳатини даволаш билан банд. У товонидан олган жароҳатини май ойи охиригача тузатиб, сафга қайтиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Неймар «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 30 ўйинда майдонга тушиб, 29 гол урган ва 3 голга узатма берган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси Неймарга маслаҳат берди