Каталония клуби «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн трансферини жаҳон чемпионати стартига қадар ҳал қилмоқчи, деб хабар бермоқда «Xabar.uz».
«Барселона» маош бўйича белгиланган бюджет чегарасидан чиқмоқчи эмас. Гризманн ойлигининг пасайтирилишига рози, аммо унга натижаларига қараб қўшимча бонуслар белгиланади.
Каталонияликлар ушбу келишувда «Атлетико» билан муносабатларни бузиш ниятидамас, шу сабаб ҳужумчи учун унинг шартномасида белгиланган 100 миллион евродан ошиқроқ тўлашга тайёр.
Клубдагилар бу сумма «Атлетико»ни қаноатлантиришидан умид қилишмоқда. Шунда каталонияликларнинг футболчи трансферини шартномада кўрсатилган суммани тўлаб, ўз сафига қўшиб олиш учун Испания профессионал футбол лигаси (LFP)га мурожаат қилишига ҳожат қолмайди.
«Барселона» Гризманн харидини тезроқ расмийлаштирмоқчи, лекин ҳужжатлар келгуси молиявий йилга имзоланиши учун трансферни 1 июлгача эълон қилмоқчи эмас. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)