Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари (MMA) бўйича халқаро турнир ўтказилди.
"Strong" бокс аренасида ўтган мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистондан келган спортчилар ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Унда ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур Тўғизбоевнинг икки шогирдлари Умид Сагдулаев ваа Жаҳонгир Ёркулов мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Нуфузли мусобақада вазни 77 килограмм бўлган Жаҳонгир қирғизистонлик Қ.Сама Улуга қарши жанг ўтказиб, ғалаба қозонган бўлса, 71 килограмм вазн тоифасида Умид мезбонлар шарафини ҳимоя қилган И.Омурбековни мағлубиятга учратди.
– Қирғизистонда ўтган мазкур мусобақада шогирдларим ғалаба қозонганидан хурсандман. Ўйлайманки, бу ғалабалар охиргиси бўлмайди. Умид ва Жаҳонгирнинг мусобақада ўтказган жангларилдан кўнглим тўлди. Биз спортчиларнинг асосий мақсадимиз, жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Мен спортчи сифатида бир қатор ғалабаларга эришдим. Энди эса шогирдларим ҳам ўзбек ўғлонлари ҳечкимдан кам эмас ва кам бўлмасликларини дунёга намоён этмоқда, – дейди Мансур Тўғизбоев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди