date
views 3 323

Расман! Капелло Хитой клуби бош мураббийлигидан кетди

Расман! Капелло Хитой клуби бош мураббийлигидан кетди
«Цзянсу Сунин» клуби бош мураббийи Фабио Капелло ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда хитойликлар клуби расмий сайти маълум қилди.

Жамоа мавсум стартидаги уч ўйиннинг иккитасини бой берди.

Аввалроқ, Капелло жамоа менежери билан тортишиб қолганлиги сабаб ишдан бўшаши айтилганди.

Мутахассис ўтган йилнинг июн ойида «Цзянсу Сунин» бошқарувини ўз қўлига олганди. У жамоа билан йилига 8 млн евро маошга келишиб, 3 йиллик шартнома имзолаганди.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! Капелло Хитой клуби бош мураббийлигидан кетди