date
views 3 641

Суперлига. "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинига кириш бепул

Суперлига. "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинига кириш бепул
"Локомотив" Суперлига 5-турида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Стадионга янада кўпроқ мухлислар жалб этиш, уларга янада кўпроқ қулайликлар яратишга интилаётган "Локомотив" ПФК мазкур учрашувга мухлисларнинг бепул тарзда киришларини таъминлашга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

7 апрел куни соат 18:00да "Локомотив" стадионида старт оладиган учрашувни бевосита ўйингоҳдан кузатишни мақсад қилган барча мухлислар "Локомотив" стадиони кассаларига мурожаат қилишлари мумкин. Кассада уларга 1-8 секторлар учун бепул билетлар тақдим қилинади.

Қолаверса, стадионга ташриф буюрадиган барча ишқибозлар клуб дўконларидан жамоамиз либос ҳамда атрибутларини ҳарид қилиш имкониятига ҳам эга бўлишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинига кириш бепул