20:44 / 08.04.2018
3 553

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ҳужумларни гол билан якунлашда оқсамоқда

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ҳужумларни гол билан якунлашда оқсамоқда
“Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 5-тури доирасида “Навбаҳор”га (0:0) қарши кечган учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни ўзларингиз гувоҳи бўлдиларингиз, курашга бой ўйин бўлди. Бугун иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Балки ўйинни сифати унча юқори бўлмагандир, аммо майдонда қаттиқ кураш бўлди. Шундан келиб чиқиб бугунги учрашув дурангга мос бўлди деб, айтиш мумкин. Аммо иккала жамоа ҳам ғалаба учун кураш олиб борди.

Албатта, ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоалар очко йўқотганда натижа ҳеч қачон қониқтирмайди. Бугунги натижа бизни асло қониқтирмади. Такрор айтаман бугунги учрашув курашларга бой бўлди.

Кейинги учрашувларда дуранг қайд этаётганимизга асосий сабаб, учрашувларда гол ура олмаяпмиз. Ғалаба қозониш учун гол уриш талаб этилади. Ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилаётгандирмиз, аммо ҳужумларда гол уриш учун оқсаяпмиз. Бу бизнинг камчилигимиз. Футбол ибораси билан айтганда, гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди. Бу бизнинг муаммомиз, бу бизни асло қониқтирмайди, камчилик устида ишлашимиз керак.

Драган Черан кейинги бир ой давомида жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмади. Уни ўйин амалиёти жуда кам. Аммо шунга қарамасдан биз бугун уни майдонга туширдик. Майдонда бизга мухлислар босимига ва рақибнинг стандарт вазиятлардаги хавфли ўйинини бартараф этиш учун ҳам, у бизга бугун керак эди.

Жасур Ҳасановни захирадан майдонга туширганимизга сабаб, биз кейинги вақтларда тез-тез ўйинлар ўтказаяпмиз. Шу сабаб, айрим ўйинчиларимизнинг кучини тежашга мажбурмиз. Ўзларингизга маълум, бизни олдимизда яна бир муҳим ўйин кутиб турибди. Вазият шуни тақазо этаяпти.

Тўғри, баъзи ўйинчиларимиз захира ўриндиғида қолиб кетаяпти. Бунга сабаб, жамоадаги рақобат. Биз барча ўйинчиларимизга майдонга тушишга имконият берамиз, аммо бу ўйинчи ўзини кўрсата олиши керак", - дейди мутахассис

Фото манбаси: t.me/FcNasafOfficial

Манба: www.fcnasaf.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ҳужумларни гол билан якунлашда оқсамоқда