07:32 / 10.04.2018
4 531

«Олтин бутса» учун кураш авжига чиқди. Месси Салоҳга етиб олди (рўйхат)

«Олтин бутса» учун кураш авжига чиқди. Месси Салоҳга етиб олди (рўйхат)
Ушбу мавсумда «Олтин бутса» соврини учун кураш авжи палласига чиқиб бормоқда. Ла Лиганинг 31-турида «Барселона» аъзоси Лео Месси 3 та гол уриб хет-трик қайд этди. Ва совринга даъвогарлар рўйхатида етакчи бўлиб турган «Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан тенглашиб олди. Энди Салоҳ ва Мессида бир хил ўз чемпионатларида урилган 29 тадан гол мавжуд. Аммо қайд этиш жоиз, Салоҳ жароҳат туфайли «Ливерпуль»нинг АПЛдаги 33-тур доирасида «Эвертон»га қарши баҳсини ўтказиб юборди.

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 29 гол, 58 очко
Лионель Месси («Барселона») — 29 гол, 58 очко
Чиро Иммобиле («Лацио») – 27 гол, 54 очко
Роберт Левандовски («Бавария») – 26 гол, 52 очко
Жонас («Бенфика») – 33 гол, 49,5 очко
Эдинсон Кавани (ПСЖ) — 24 гол, 48 очко
Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») – 24 гол, 48 очко
Мауро Икарди («Интер») – 24 гол, 48 очко
Криштиану Роналду («Реал») – 23 гол, 46 очко
Луис Суарес («Барселона») – 22 гол, 44 очко
2017 йилда «Олтин бутса» соврини Ла Лиганинг 2016/2017 йилги мавсумида 37 та гол урган Лиэонел Мессига насиб этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Олтин бутса» учун кураш авжига чиқди. Месси Салоҳга етиб олди (рўйхат)