22:45 / 11.04.2018
3 395

«Насаф» «Локомотив» устидан иродали ғалабага эришди

«Насаф» «Локомотив» устидан иродали ғалабага эришди
Ўзбекистон Суперлигаси 6-турнинг марказий ўйинида «Насаф» ўз майдонида «Локомотив» футболчиларини қабул қилди. Унда майдон эгалари биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган бўлса ҳам зафар қучишди.

Баҳснинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Аммо дарвозаларга тўп киритиш ҳеч бир жамоага насиб қилмади. Иккинчи бўлимда эса Сайдулло Раҳматовнинг ҳимоядаги қўпол хатоси туфайли «Локомотив» футболчиси Диёржон Туропов 54-дақиқада унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Ислом Тўхтатўжаев иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва майдонни тарк этди. Ушбу четлатиш ўйинга катта таъсир қилди ва майдон эгалари фойдасига хизмат қилди.

Биринчи бўлиб Игорь Голбан ҳисобни тенглаштирган бўлса 70-дақиқада Черан мезбонларни устунлигини таъминлади.

Суперлига 6-тур

«Насаф» - «Локомотив» 2:1 (0-0)

Голлар:
0-1 - Туропов 54, 1-1 - Игорь Голбан 64, 2-1 - Черан 70

«Насаф»: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (Бобир Давлатов, 74), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев 83), 77.Жасур Ҳасанов (21.Алиев 90), 92.Умарбек Эшмуродов.

«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашев, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (27.Сардор Рашидов 80), 19.Ҳусниддин Ғофуров (14.Азизбек Амонов 77), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Диёржон Туропов (18.Фарҳодбек Бекмуродов 67), 88.Игор Йелич.

Огоҳлантиришлар: Туропов 59, Йелич 31 , Махарадзе 27, Тўхтахўжаев 6, 60, Бобур Абдухолиқов 31, Ҳусниддин Ғофуров 72.

Четлатиш: Тўхтахўжаев 60

Фото манба: t.me/FcNasafOfficial

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» «Локомотив» устидан иродали ғалабага эришди